• 11269.82
  • 12205.22
  • 159.78
weather Тошкент: +3°C
Detail image
Украиналик футболчи дебют учрашувидаёқ АПЛда рекорд ўрнатди
Украиналик ҳужумкор ярим ҳимоячи Михаил Мудрик “Челси”даги дебют учрашувида ўзига хос муваффақиятга эришди.

Opta статистик порталининг маълумотларига кўра, соатига 36,63 километр тезликка эришган украиналик футболчи Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумидаги энг юқори тезликни қайд этган ўйинчига айланди.

Эслатиб ўтамиз, Мудрик “Челси”даги дебют учрашувини "Энфилд"да "Ливерпуль"га қарши ўтказди. Ярим ҳимоячи 57-дақиқада захирадан майдонга туширилди.

Аввалроқ Мудрик “Челси”га эмас, Лондоннинг бошқа клуби – ҳозирда турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган “Арсенал”га ўтиши мумкинлиги хабар қилинган эди. Шунга қарамай, "аристократлар" украиналик футболчи учун пойгада ғалаба қозонишди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Ўхшаш янгиликлар