• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +21°C
Detail image
Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди
© AP Photo / Kostiantyn Liberov
Украина Қуролли кучлари тиббий хизматнинг қулаши туфайли ўз ярадорларини жанг майдонидан олиб кета олмаяпти, деди Пентагоннинг собиқ маслаҳатчиси, истеъфодаги полковник Дуглас Макгрегор "Our Country Our Choice" Америка ташкилотининг YouTube-каналидаги эфирда.

Украинанинг йўқотишлари даҳшатли. <...> Жанг қилиш учун зарур бўлган инфратузилма, таъминот, тиббий қисмлар, аскарларни жанг майдонидан эвакуация қилишни назарда тутяпман, Украинада буларнинг барчаси аллақачон йўқ. Оғир ярадорлар жанг майдонида ўлиш учун қолдирилади. Энди уларни олиб кета олишмайди”, - деди у.

Офицернинг сўзларига кўра, Украина Қуролли кучларидаги ярадорларнинг аҳволи шу қадар аянчлики, улар тез тиббий ёрдам пунктига етиб бориш учун эвакуация машиналари ҳайдовчиларига пул тўлашга мажбур бўлмоқда.

Бу ақлга сиғмайди. Бир сўз билан айтганда, Украина фронти қулаб тушди, руслар олдинга силжийди ва тўлиқ қулаш фақат вақт масаласидир”, - дейди Макгрегор.

Аввалроқ Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский Украина қўшинларининг фронт чизиғидаги оғир аҳволидан шикоят қилган эди. Унинг сўзларига кўра, Россия сезиларли устунликка эга ва фаол ҳужум қилмоқда, бу эса тактик муваффақиятларга олиб келади. У ДХРнинг Краматорск йўналишидаги Ивановское ва Часов Ярни энг иссиқ нуқталар деб атади.

Ўтган сешанба куни Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу махсус ҳарбий операция бошланганидан бери Украина қўшинлари деярли 500 минг кишини йўқотганини маълум қилди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг

arenda kvartira tashkent


Ўхшаш янгиликлар