• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +20.1°C
Detail image
U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео)
Фото: ЎФА
Футбол бўйича U-23 Осиё Кубоги доирасида Ўзбекистон 23 апрель, сешанба куни Вьетнамга қарши баҳс олиб борди.

Учрашувнинг 4-дақиқасида Алишер Одилов ҳисобни очди. Шундан кейин ҳам ўзбекистонликлар ҳужумкорликни тўхтатмади.

36-дақиқага келиб, Русланбек Жиянов ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди.

Орадан 4 дақиқа ўтиб, Одилов дублни расмийлаштирди.

Иккинчи бўлимда дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди ва Тимур Кападзе шогирдлари гуруҳда 100 фоизлик натижа билан кейинги босқичга йўл олди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичида Малайзияни 2:0 ҳисобида, Кувайтни эса йирик ҳисобда мағлуб этганди.

Плей-оффда Ўзбекистонга C гуруҳида 2-ўринни олган Саудия Арабистони рақиблик қилади.

U-23 Осиё Кубоги
3-тур
Ўзбекистон U-23 – Вьетнам U-23 3:0
Голлар
: 1:0 — 4 Одилов, 2:0 — 36 Жиянов, 3:0 — 40 Одилов.

Ўзбекистон U-23: 1. Абдувоҳид Неъматов, 2. Саидазамат Мирсодиқов, 4. Абдуқодир Ҳусанов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев (Асадбек Раҳимжонов, 46), 6. Иброҳимҳалил Йўлдошев, 8. Иброҳим Ибрагимов, 10. Жасурбек Жалолиддинов (Диёр Холматов, 46), 11. Отабек Жўрақўзиев ( Аббосбек Файзуллаев, 70), 15. Умарали Раҳмоналиев, 20. Русланбек Жиянов (Ҳожимат Эркинов, 64), 22. Алишер Одилов (Ҳусайн Норчаев, 78).

Вьетнам U-23: 13. Нгуэн Анвиэт, 2. Нгуэн Хон, 3. Тран Куанг, 4. Луонг Дуй, 7. Хоанг Ван, 8. Нгуэн Дук, 10. Во Нгуэн, 17. Нгуэн Дук Пху, 19. Нгуэн Таи, 20. Нгуэн Нгок, 22. Нгуэн Минг Куанг. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

arenda kvartira tashkent


Ўхшаш янгиликлар