• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16.1°C
Detail image
Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео)
Фото: Anadolu
Туркиянинг шимолий қисмида 18 апрель куни 5,6 магнитудали ер силкиниши юз берди. Бу ҳақда Anadolu нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, зилзила Tokat вилоятида юз берган. Зилзила кучи Самсун, Ёзгат, Чанқири, Чорум вилоятларида ҳам сезилган.

Мамлакат шимолидаги Tokat вилоятининг Сулусарой туманида маҳаллий вақт билан кечки соат 18:11 да зилзила кучи сезилган. Табиий офатлар ва фавқулодда вазиятларни бошқариш бўлими талафот оқибатларини бартараф қилишга киришган.

Айни дамда Ёзгат шаҳридаги 2 қаватли уй ва Сулусаройдаги бешта омборхона зарар кўрган”, — дейилади расмий хабарда.

Tokat вилояти губернатори Нўмон Хатипоғлу махсус баёнот эълон қилиб, ҳозирга қадар қурбонлар ёки тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот келиб тушмаганини маълум қилган.
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

arenda kvartira tashkent


Ўхшаш янгиликлар