• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +20°C
Detail image
Трамп тез орада Оқ уйга қайтиб, «Американинг буюклигини тиклаши»ни айтди
АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп Оқ уйга тез орада қайтишини маълум қилди. Бу ҳақда Newsmax телеканали хабар бермоқда.

Трамп Флоренцияда (Аризона штати) ўз тарафдорлари билан учрашувда 2024 йилда қайтишга ваъда берди. У, шунингдек, «Американи буюкликка қайтариш» зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Таниқли америкалик тарихчи, Йел университети профессори Тимоти Снайдер собиқ давлат раҳбари 2024 йилги сайловларда ғалаба қозонса, Америка ҳозирги кўринишидан яхшироқ бўлишини айтган.

АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден ўзидан олдинги президентни Вашингтондаги тартибсизликлар ва Капитолийга бостириб киришга олиб келган 2020 йилги сайловлардан кейин ҳокимиятнинг тинч йўл билан алмашишига тўсқинлик қилганликда айблади. Унинг сўзларига кўра, Трамп тарафдорлари «Америка демократиясининг бўғзига пичоқ тортишган».

Шунингдек, Сенатда ҳам республикачилар ва демократлар қарама-қаршилиги кучаймоқда. Аввалроқ, республикачи сенатор Тед Круз партия Вакиллар палатасида ғалаба қозонса, Жо Байденга импичмент эълон қилинишини айтганди.

Ўхшаш янгиликлар