• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +20°C
Detail image
Тошкентда бошқа автомобилнинг давлат рақамини тақиб юрган Nexia фош этилди
Фото: ИИВ
Тошкент шаҳри Чилонзор туманида бошқа машинага тегишли давлат рақамидан фойдаланган Nexia ҳайдовчиси аниқланди, дея хабар қилмоқда ИИВ ахборот хизмати.

Қайд этилишича, 2022 йил 12 январь куни соат 14:00 ларда Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор кўчасида 20 V 417 CА давлат рақам белгили Nexia ҳайдовчиси тўхтатилиб, текширилган.

Унга кўра, ушбу давлат рақам белгиси аслида «ВАЗ-2106» автомобилига тегишли экани, Nexia’га тегишли бўлган 20 Y 239 DA давлат рақам белгиси эса автомобилнинг юкхонасида тургани маълум бўлган.

Ҳайдовчи И.Ў.га (1994 йилда туғилган) нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 125-моддаси (транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш) тартибида баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг

Ўхшаш янгиликлар