• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +29°C
Detail image

Тошкентда автобуснинг 25 млн сўмлик тахографини ўғирлаб кетишди

Тошкент шаҳрида автобус эҳтиёт қисмини ўғирлаш ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар бермоқда.

Яшнобод тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, номаълум шахс автобус паркининг деворидан ошиб ўтиб, у ерда турган «МАН» русумли автобуснинг 25 000 000 сўмлик тахографини ўғирлаб кетган.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида, ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинган 44 ёшли А.М. аниқланиб, қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ўхшаш янгиликлар