• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image
Тошкент вилоятидаги метан заправкада жанжал содир бўлди
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда метан газ қуйиш шохобчасида навбат талашиш ортидан жанжал келиб чиққани, муштлашув содир бўлгани ва бир фуқаро вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Видеотасвирларда ҳайдовчилар кўпчилик бўлиб бир неча йигитни дўппослашгани, якунда жабрланувчилардан бири ўрнидан туролмай қолгани кўринади.

Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг матбуот котиби Бобур Туляганов ҳодисага изоҳ берди. Қайд қилинишича, ҳолат 26 феврал куни Юқори Чирчиқ тумани ҳудудида жойлашган метан газ қуйиш шохобчасида содир бўлган. Жанжал навбат талашиш оқибатида юз берган, аммо қурбонлар йўқ.

Ҳолат Тошкент вилояти ИИББ томонидан назоратга олиниб, ҳудудий ИИБ томонидан Жиноят Кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда тергов-суруштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Dasturlash foundation


Ўхшаш янгиликлар