• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +20°C
Detail image
Тинч океанида сувости вулқони отилди. Тонга қироли саройдан эвакуация қилинди
Фото: Laviniah Tupou
Тинч океанидаги Полинезия ороллари ҳудудида жойлашган Хунга-Тонга-Хунга-Хаапай сувости вулқони отилди. Бу ҳақда Янги Зеландиянинг RNZ нашри хабар берди.

Вулқон отилиши саккиз дақиқача давом этган. Вулқон диаметри, тахминан, беш километр, баландлиги 20 километр бўлган кул устунини улоқтирган, дея маълум қилди вулқонга энг яқин жойлашган давлат Тонганинг геологик хизмати RNZ’га.

Вулқон отилишидан кейин Тонга ороллари қирғоқларига баландлиги бир метрдан ошиқ тўлқинлар ёпирила бошлаган. Архипелаг учун цунами хавфидан огоҳлантириш эълон қилинган. Тонга пойтахти Нукуалофани қисман сув босган. Қайд этилишича, мамлакат қироли Тупоу VI қароргоҳидан эвакуация қилинган.

Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ. Тонгадан ташқари, Янги Зеландия, Австралия ва Тинч океанидаги баъзи оролларда цунами ҳақида огоҳлантиришлар эълон қилинган.

Тонга вулқони отилганидан кейин, шунингдек, Япония соҳилларига цунами ёпирилди. Мамлакатда 3 метр баландликкача цунами хавфи эълон қилинган.

Маҳаллий ҳокимият цунами хавфи туфайли 210 мингга яқин аҳолини эвакуация қилишга буйруқ берди. Тинч океани соҳилидаги префектураларда яшовчи японияликлар яшаш жойини тарк этишга мажбур бўлмоқда.

Аомори, Ивате, Мияги, Шарқий Тиба, Ғарбий Коти, Миязаки ва Кагосима префектуралари аҳолисини эвакуация қилиш кутилмоқда. Шунингдек, цунами таъсирига учраши мумкин бўлган ҳудудларда 27 та ички учиш-қўниш авиарейси бекор қилинган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Ўхшаш янгиликлар