• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18.1°C
Detail image
Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди
Фото: AFP
Тбилисида бир гуруҳ номаълум шахслар «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонунга қарши намойишлар иштирокчиларига ҳужум қилишди. Гуржистон матбуотига кўра, пойтахтдаги Қаҳрамонлар майдонига ҳужум 3 май, жумага ўтар кечаси содир бўлган ва тахминан 10 дақиқа давом этган — воқеа жойига одамлар тўплана бошлаган.

Pirveli телеканалига кўра, 20 га яқин киши ҳужум иштирокчиси бўлган, «Гуржистон Online» маълумотларига кўра, ҳужумда 15 га яқин одам қатнашган - улар митинг ўтказиладиган жойга бир нечта машиналарда келган. Нашр келтирган намойишчиларнинг сўзларига кўра, улар велосипедда кетаётган одамни йиқитган ва машиналаридан тушиб, «яна бир неча намойишчиларга зарба берган».

Камида беш нафар қурбон ҳақида хабар берилган: бир нечасининг боши ёрилган, бирининг тиши синган. Шифокорлар уларга воқеа жойида ёрдам беришди. Ҳужум қилганлар воқеа жойини тарк этишга муваффақ бўлган.

Намойишчилар «тўлиқ итоатсизлик» билан таҳдид қилди

2 май оқшомида «Хорижий таъсирнинг шаффофлиги» қонун лойиҳасига қарши намойишчилар ўз талабларини эълон қилди. Улардан биринчиси, барча «ноқонуний ва ноҳақ ҳибсга олинганларни» озод қилишдир. Иккинчи ва «энг муҳими» - «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонун лойиҳасини қайтариб олиш, акс ҳолда намойишчилар «тўлиқ итоатсизлик» эълон қилиш ниятида. Учинчи талаб - аёллар, болалар ва бошқа намойишчиларга нисбатан зўравонлик қўллаганларнинг барчаси «мумкин бўлган даражада жазоланиши».

Намойишчиларни халқаро даражада қўллаб-қувватлаш

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Фолкер Тюрк Гуржистон ҳукуматини қонун лойиҳасини қайтариб олишга, фуқаролик жамияти ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан «мулоқот бошлашга» чақирди. У, шунингдек, полиция томонидан намойишчиларга нисбатан «асоссиз ва номутаносиб» куч ишлатганидан хавотир билдирди.

Молдова президенти Майя Санду ва Швеция ташқи ишлар вазири Тобиас Биллстрём ҳам намойишчиларни қўллаб-қувватлади.

АҚШ Давлат департаменти таъкидлашича, «ҳукуматнинг душманона риторикаси ва антидемократик қонунларни қўллаб-қувватлаши Гуржистон евроатлантика келажагини хавф остига қўяди». Американинг Тбилисидаги элчихонаси хабар беришича, Гуржистон томони ҳукумат юқори мартабали амалдорларидан иборат делегацияга «стратегик шериклик ва ёрдамга оид ҳар қандай масалаларни муҳокама қилиш учун» АҚШга ташриф буюриш таклифини рад этган.

Мамлакатда давом этаётган норозилик намойишлари ва Европа Иттифоқи танқидлари фонида Гуржистон парламенти 1 май куни «Хорижий таъсирнинг шаффофлиги тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қабул қилди, танқидчилар у мухолифатчи ОАВ ва ташкилотларни бостириш воситасига айланишидан хавотирда.

2 май оқшомидаги митингда унинг иштирокчилари Тбилисида 11 май – Европа куни муносабати билан навбатдаги кенг кўламли норозилик акцияси ўтказилишини эълон қилди, деб хабар бермоқда «Гуржистон Online». “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

arenda kvartira tashkent


Ўхшаш янгиликлар