• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +20°C
Detail image
Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Машраб Кимсанов 2 май куни 69 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси хабар берди.

Таниқли актёр ва режиссёр узоқ давом этган хасталикдан сўнг оламдан ўтди. Унинг рафиқаси, актриса Адолат Кимсанова 2022 йилда турмуш ўртоғининг хасталиги, тўртинчи инсультдан кейин тўшакка михланиб қолгани ҳақида сўзлаб берганди.

Машраб Кимсанов “Водиллик келин”, “Оловли йўллар”, “Отамдан қолган далалар”, “Масхарабоз”, “Умид”, “Зебузар”, “Ҳаёт-мамот”, “Ҳақиқий эркаклар ови”, “Сеҳрли қалпоқча”, “Онагинам орзуси” каби кўплаб фильмларда эсда қоларли ролларни ижро этган. Режиссёр сифатида эса “Тоғлик куёв” ва “Беш қисмат” номли фильмларни суратга олган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

arenda kvartira tashkent


Ўхшаш янгиликлар