• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +21.9°C
Detail image

“Спиртной”и бор зиёфат 9 млн. сўмга тушди

Мактабдаги синфдошлар мириқиб суҳбат қуришди, дастурхонда барча ноз-у неъматлар муҳайё эди. Гурунг қизиб, болалик чоғларида синфнинг олғир болаларидан бўлганлигини эслашиб ҳатто бир қанча “спиртной”ларни бўшатиб қўйишганини ҳам сезмай қолишди. Ахийри, зиёфат тугаб, барча йиғилганлар тарқалди...
Аброр эса аранг оёқда турар, шундай бўлса-да, сир бой бергиси келмасдан машинасига ўтирди.
Марҳаматнинг кўчаларида ашулага жўр бўлиб кетаётган маҳал, йўл ҳаракати хавфсизлигига масъул ходимлар уни тўхтатди.
-  Ака тинчликми деди, у, машина ойнасидан бошини хиёл кўтараркан.
-  Ҳурматли фуқаро, ҳужжатларингизни текшириб қўйсак, - шундай дея юзланди-ю, Абрордан спирт ҳиди анқиб турганини сезди. - Спиртли ичимлик истеъмол қилган кўринасиз, сизни тиббий кўрикдан ўтказишимиз лозим.
-  Йўқ, мен ҳеч қаерга бормайман, ҳеч қандай текширувдан ҳам ўтмайман, - деб қатъий туриб олди ҳайдовчи.
-  Олдин ҳам маст ҳолда автомашинани бошқарганингиз учун “права”нгиздан айрилган экансиз. Энди эса бу яна такрорланяпти. Сизга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштиришимизга тўғри келади, - дея жавоб берди ходим.
-  Қўлидан нима ҳам келарди, ёзса ёзсин деб пинагини ҳам бузмасдан Аброр уйига кетди.
 
Орадан бир муддат ўтиб, иш судгача ошди. Оқибатда Аброрга 9 млн. сўм жарима қўлланди. Бюронинг Марҳамат туман бўлими ходимлари жаримани тўлаши кераклиги ҳақида огоҳлантиришди. Ижро ҳаракатлари давомида ундан 9 млн. сўм жарима пуллари ундирилди.
Аброр жарима пулларини тўларкан, "Эҳ-ҳ аттанг..... шу зиёфатда ичмасам бўларкан", - деб хаёлидан ўтказди.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

Ўхшаш янгиликлар