• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +15°C
Detail image
Си Цзиньпин Фаластиндаги можарони ҳал қилиш шартларини айтди
Фото: Getty Images
Хитой раҳбари Си Цзиньпин мустақил Фаластин давлатини яратишни Яқин Шарқдаги можарони ҳал этишнинг зарурий шарти деб атади. Унинг сўзларини Франциянинг Le Figaro нашри келтирди.

Цзиньпин 5 май куни расмий ташриф билан Францияга келди. У француз ҳамкасби Эммануэль Макрон билан икки давлат муносабатлари, шунингдек, муҳим халқаро масалаларни муҳокама қилишни режалаштирган.

Фаластин—Исроил можароси бизни ташвишга солмоқда. Асосий ечим мустақил Фаластин давлатини яратишдир. Тарих қайта-қайта кўрсатганидек, доимий беқарорлик асосан БМТ резолюцияларининг амалда бажарилмаслиги, икки давлат тамойилининг емирилиши ва Яқин Шарқда тинчлик жараёнидан оғиш билан боғлиқ”, — деган Си Цзиньпин.

Шу билан бирга, Хитойнинг Тайванга нисбатан позицияси ҳам БМТ резолюцияларига асосланади. Шу фонда Си Цзиньпин Францияни минтақадаги вазиятни тартибга солиш учун ҳамкорлик қилишга чақирган.

Тегишли баёнот Хитой раисининг Францияга ташрифи фонида эълон қилинган. Цзиньпин фикрича, давлатлар Яқин Шарқда тинчликни тиклашга ёрдам бериш учун ҳамкорликни кучайтириши керак. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг

arenda kvartira tashkent


Ўхшаш янгиликлар