• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +5°C
Detail image

Россияда сафарбар этилганларнинг яқинлари уларни уйга қайтаришни талаб қилди

Фото: Reuters

Украинада жанг қилиш учун сафарбар этилган россияликларнинг яқинлари Россия президенти Владимир Путинга уларни ватанга қайтаришни талаб қилиб мурожаат ёзди. Видео 7 декабр, пайшанба куни «Путь домой» Telegram-каналида эълон қилинди.

«Биз ҳар қандай ҳолатда ҳам яқинларимизни қайтаришга қарор қилдик», деди акция қатнашчиларидан бири. Унинг сўзларига кўра, мурожаат қилганлар «тўлиқ демобилизация тарафдори: тинч аҳоли ҳарбий ҳаракатларда қатнашмаслиги керак».

Шунингдек, улар «чекланган хизмат муддати, шу жумладан, қисман сафарбарлик учун – чақирилган кундан бошлаб бир йилдан кўп бўлмаган муддат белгиланиши»ни талаб қилди. «Биз қонунийлаштирилган қулликка қаршимиз, сафарбар этилган ва шартнома асосидаги ҳарбий хизматчилар шартнома муддати тугаши билан ёки муддатли ҳарбий хизматга чақирилган кундан бошлаб бир йил ўтиб ҳарбий хизматдан бўшаш ҳуқуқига эга бўлиши керак», - дейди яна бир иштирокчи.

Мурожаат қилганлар «барча сафарбар этилганлар ихтиёрий ва онгли равишда хизматга кетган» деган фикрга қарши чиқди. «Уларнинг хизматда эканининг асоси ҳарбий хизматга чақирилиш бўлиб, бу мажбурий ҳаракатдир, уни рад этганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилади», — деди акция иштирокчиси.

Бундан ташқари, аёллар «қўмондонларнинг ўзбошимчалиги ва ҳарбий хизматчиларга нисбатан босимлар» ҳамда уларга «оддий материал» сифатида муносабатда бўлинишига қарши чиқди.

Улар «норозилик билдиргани учун сафарбар этилганларнинг қариндошлари ва яқинларига нисбатан босимни тўхтатишни», шунингдек, «конституция билан кафолатланган намойишлар ва йиғилишлар ҳуқуқларини» ҳурмат қилишни талаб этди.

“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Ўхшаш янгиликлар