• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +13°C
Detail image
Россия «Волга» автомобилини қайта ишлаб чиқармоқчи
Фото: ‘‘Реалноэ Время’’
Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров «РБК» телеканалига берган интервьюсида Совет даврида мавжуд бўлган «Волга» ва «Победа» автомобиль брендларини қайта тиклаш режалари ҳақида гапирди.

- Бизда «Волга» ва «Победа» брендининг иккаласини ҳам жонлантириш режалари бор, — деди у.

Бундай машиналар Нижний Новгородда ишлаб чиқариладими, деган саволга Мантуров лойиҳани турли объектларда амалга ошириш мумкинлигини айтди. Бироқ у қачон ишлаб чиқариш бошланишини маълум қилмади.

16 май куни Москва мери Сергей Собянин «Москвич» бренди остидаги автомобилларни ишлаб чиқариш қайта тикланишини маълум қилган эди.

Улар шаҳар балансига ўтказилган Москвадаги собиқ Renault заводида йиғилади. Бундай лойиҳадан манфаатдор бўлиши мумкин бўлган хорижий автомобиль ишлаб чиқарувчилар билан музокаралар олиб борилаётгани таъкидланди.

«Победа» 1946 йилдан 1958 йилгача «Горкий» автомобиль заводида ишлаб чиқарилган. Ушбу бренд остида жами 240 мингдан ортиқ автомобиль ишлаб чиқарилган.

«Волга» бренди остидаги автомобиллар «ГАЗ»да 1956 йилдан ишлаб чиқарилишни бошлаган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

Ўхшаш янгиликлар