• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25°C
Detail image
Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди
Фото: Sputnik Afghanistan
“Толибон” раҳбариятига яқин бўлган Маулви Умар Жан Охундзода 19 апрель куни Покистондаги қуролли ҳужумда ўлдирилди. Бу ҳақда Sputnik Afghanistan манбаси хабар берди.

Манбага кўра, ўлдирилган Маулви Умар Жан Охундзода Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятидаги жиҳодчилар мактаби раҳбари бўлган. Шунингдек, у “Толибон” етакчиси мулла Ҳайбатуллоҳ Охундзодага яқин кишилардан бўлган.

Маулви Умар Жан Охундзода Покистоннинг Кветта шаҳрида қуролли шахслар томонидан ўлдирилган. Унинг жасади 19 апрель, жума куни Афғонистоннинг Зобул вилоятида дафн этилган.

Умар Охундзода Покистонга ҳайит байрамини ўтказиш учун боргани, унинг оиласи ҳам Покистонда истиқомат қилиши айтилган.

Бир қанча халқаро нашрлар ўлдирилган Умар Охундзодани қора рўйхатдаги хавфли шахс сифатида келтирган. Унга террорчиларни мафкуравий жиҳатдан тайёрлаб бориш айби қўйилган.

“Толибон”га яқин вакилнинг Покистонда ким томонидан ўлдирилгани ҳозирча номаълум. Исломободдаги ҳукумат бу суиқасдга алоқадорликни рад этиб, қотилликда террорчилик гуруҳларни айблаган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

arenda kvartira tashkent


Ўхшаш янгиликлар