• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image
Қозоғистонда сув тошқинлари: аҳоли эвакуация қилинмоқда (видео)
Қозоғистондаги сув тошқинларида эвакуация қилинганлар сони 16 минг кишидан ошди. Ҳозирги кунда 1,4 мингга яқин хусусий турар-жой бинолари сув остида қолмоқда.

Сув тошқини Олмаота вилоятида жойлашган сув омборидаги тўғон бузилиши натижасида юзага келган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари аҳолини эвакуация қилиш, чорва молларини ҳайдаш, қум туширишда ёрдам бериш, қирғоқ ҳимояси иншоотларини қуриш ишларини олиб бормоқда. Сув босган уйларда талончилик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида кечаю кундуз патрул хизмати ташкил этилган. Милиция ходимлари фуқаролардан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва Фавқулодда вазиятлар департаменти олиб бораётган ишларни ўзаро тушунишни сўрайди", - дейилади Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг

arenda kvartira tashkent


Ўхшаш янгиликлар