• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +19°C
Detail image
Қозоғистон воқеаларидаги жами қурбонлар сони очиқланди
Қозоғистон Бош прокуратураси Жиноят прокуратураси бошқармаси бошлиғи Серик Шалабаев Марказий назорат комиссиясида ўтказилган брифингда нотинчлик даврида 225 та жасад ўликхоналарга етказилганини маълум қилди. Бу ҳақда Zakon.kz маълум қилмоқда.

Улардан баъзилари тартибсизликлар иштирокчиларига тегишли. 19 нафар полициячи ва аскар ҳалок бўлган. Жами 4578 киши жабрланган.
«Бу кўрсаткичлар дастлабки бўлиб, янада такомиллаштирилади. Маълумотлар ўзгариши мумкин»,—дейилади баёнотда.

Аммо Серик Шалабаев ҳар бир факт атрофлича ўрганилиб, тергов якунига етгач, уларга ҳуқуқий баҳо берилишини маълум қилган.

Бир ҳафта аввал берилган маълумотда 164 киши қурбон бўлгани маълум қилинганди. 10 январда эса бутун мамлакат бўйлаб мотам эълон қилинди.

Ўхшаш янгиликлар