• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image
Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти”
Айни кунларда ижтимоий тармоқларда хонанда Ботир Қодиров ва Зоҳиршоҳ Жўраев ўртасидаги суд жараёнлари кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Журналист Жасур Ҳамроев маданият вазири Озодбек Назарбековнинг бу борадаги фикрлари билан қизиқди.

Нима бўлганда ҳам учта тирранча бир буюк ижодкорни муҳокамага қўйиб, тиригида ҳам, ўлимидан кейин ҳам бундай қилишга ҳаққи йўқ эди. Учта тирранча ўз нафси, мақсади йўлида буюк хилқатга нисбатан бундай қилишлари нотўғри. Бу масалада мени учаласига нисбатан эътирозим бор. Шерали Жўраев устоз санъаткор сифатида бундай муҳокамаларга лойиқ эмасди. Булар эҳтиёт бўлиши керак, биргина қилган иши ёки айтадиган гапи отасига “минус” бўлмаслиги ҳақида ўйлаб кўриши керак. Ҳаммасига айтяпман: “Ҳали обрў топиб, бир нарсани қойиллатган жойларинг йўқ. Бугун ким сени ҳурмат қилса, отанг учун қиляпти”. Шундан фойдаланиб, у инсоннинг лойга чапланишига сабаб бўлиш яхши эмас. Бу муҳокамаларнинг келиб чиқишида учта йигитнинг ҳам айби бор. Мен бунга қаршиман, чунки устоз санъаткор бундай муҳокамаларга қолмаслиги керак. У инсоннинг руҳининг “лой”ланиб қолишидан эҳтиёт бўлиш керак, — дейди Озодбек Назарбеков.

Маданият вазири журналистнинг “Ботир Қодировнинг отаси ким?” деган саволига қуйидагича жавоб берди:

Мен билмайман, бунга ҳеч қизиқмаганман. Умумий ҳамма биладиган гапларни эшитганман холос. Лекин бирор марта “Бу ёққа кел-чи, аслида нима бўлган”, деб гаплашмаганман. Бу борада гаплашиш ниятим ҳам йўқ. Чунки бу мен аралашадиган иш ҳам эмас, — дейди маданият вазири.

Журналистнинг кейинги пайтларда Ботир Қодиров ижодида Шерали Жўраевга нисбатан танқид сезилаётгани ҳақидаги саволига Озодбек Назарбеков қуйидагича жавоб берди:

Ижодкор аввало ўзини топишга интилиши керак. Тўғри, ҳар қандай санъаткор ижодни тақлиддан бошлайди. Бу табиий. Лекин кези келганида ўзини излаб топиши керак. Шерали Жўраевнинг соясида юриш бир умр шундай қолишга сабаб бўлади, — дейди Озодбек Назарбеков. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

arenda kvartira tashkent


Ўхшаш янгиликлар