• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25°C
Detail image

ОЧЛ. ОКМК сафарда "Ал Иттиҳод"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқич илк туридан ўрин олган "Ал Иттиҳод" - ОКМК учрашуви якунига етди. Унда мезбонлар йирик 3:0 ҳисобида зафар қучди.

Майдон эгалари сафида голларга Камара ва Ромариньо (дубль) муаллифлик қилди. Олмалиқликлар эса 1-турни голсиз якунлади.

Шу тариқа, "Ал Иттиҳод" 3 очко билан гуруҳда 1-поғонага чиқиб олди.

Осиё Чемпионлар лигаси 2023/24, гуруҳ босқичи, 1-тур.

“Ал Иттиҳод” (Саудия Арабистони) — ОКМК (Ўзбекистон) 3:0 LIVE

Голлар: Харун Камара (Абдераззақ Ҳамдаллах) 1:0, Ромаринью (Харун Камара) 2:0, Ромариньо (пенальти) 41 3:0

"Ал Иттиҳод": 1.Ал Маюф, 20.Аҳмад Шараҳили, 4.Омад Ҳавсави (Султон Ал Фарҳан, 63), 15.Ҳассан Кадеш, 13.Ал Шанкити, 28.Аҳмад Бамасуд, 8.Фабиньо, 7.НГоло Канте (Фарҳаҳ Ал Шамрани, 78) 90.Ромариньо (Луис Фелиппе, 63) 70.Камара (Марван Ал Саҳафи, 78), 99.Ҳамдаллаҳ (Салеҳ Ал Амри, 45).

ОКМК: 1.Ботирали Эргашев, 3.Сардор Раҳмонов, 4.Миржамол Қосимов (15.Ойбек Рустамов, 72), 5.Анзур Исмоилов, 7.Дилшод Аҳмадалиев (Сияваш Ҳақназарий, 46) 9.Рубен Санчес, 10.Хуршид Ғиёсов, 17.Санжар Турсунов (18.Бахтиёржон Қосимов, 80), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Шоҳруҳ Гадоев ( 2.Акрамжон Комилов,  84), 27.Мартин Боаке (14.Миржаҳон Мираҳмадов, 72).

Захира: 12.Дилшодбек Ёқубов, 25.Валижон Раҳимов —19.Муҳаммаданас Ҳасанов, 24.Мурат Эрматов, 34.Улуғбек Суннатов.

Огоҳлантириш: Бахтиёр Қосимов (ОКМК) 88, Султон Ал Фарҳан ("Ал Иттиҳод) 89

“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

Ўхшаш янгиликлар