• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +27.1°C
Detail image
Фото: Reuters

Украина армияси қарши ҳужумда муваффақиятга эришмоқда, деди Оқ уйнинг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби АҚШнинг БМТ Бош Ассамблеясидаги иштирокига бағишланган брифингда. Эшиттириш АҚШ Давлат департаментининг YouTube’даги каналида трансляция қилинди.

“Украина қарши ҳужумдаги муваффақиятини давом эттирмоқда”, — деди Кирби бундай фикрга асос бўладиган маълумотларни келтирмасдан.

Шу билан бирга, у АҚШ президенти Жо Байден Вашингтондаги учрашувда Украина етакчиси Владимир Зеленскийдан жанг майдонидаги вазият ҳақида билиб олишга умид қилаётганини таъкидлади.

Украина ёз бошидан буён қарши ҳужум амалиётларини олиб бормоқда. Сентябрь ойининг ўрталарида Зеленский қарши ҳужум жараёнини No Happy End (“Бахтли тугамайди”) ибораси билан тасвирлаганди. Унинг таъкидлашича, Украина Қуролли кучлари жуда кўп одамларни йўқотди, Россия осмондаги устунлиги туфайли Украинанинг ҳужумини тўхтатмоқда.

18 сентябрь куни Зеленский CBS телеканали билан интервьюсида Украинанинг қарши ҳужуми суръатига изоҳ берди.

“Бу қийин вазият, сизга очиқ гапираман. Биздаги ташаббуснинг ўзи плюс. Бу жуда муҳим. Рус босқинчиларининг юришини тўхтатиб, ҳужумга ўтилди. Шунга қарамай, ҳаракат унчалик тез эмас. Аммо биз учун ҳар куни олдинга силжиётганимиз муҳим”, — деди у.

Украина президентининг таъкидлашича, украин қўшинлари ҳатто юз метр бўлса ҳам, имкон қадар олдинга силжиши керак.

“Путиннинг тин олишига йўл қўймаслигимиз керак”, — деди Зеленский.

У, шунингдек, Украина Қуролли кучларининг ҳужуми об-ҳавога боғлиқ эмаслигига ишонтирди: ҳозирда баъзи Ғарб таҳлилчилари яқин орада кузги лойгарчилик бошланиши ҳақида хавотир билан огоҳлантирмоқда.

“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг

Ўхшаш янгиликлар