• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image
Нодирбек Абдусатторов халқаро турнирда мағлубиятсиз сериясини давом эттирмоқда
Чехия давлатининг пойтахти Прага шаҳрида шахмат бўйича Prague International Chess Festival турнири бўлиб ўтмоқда.

Нодирбек Абдусатторов мусобақанинг 3-туридаги қийин баҳсда мезбон шахматчи Давид Наварани мағлубиятга учратгани ҳақида хабар берган эдик.

Кеча, 1 март куни ушбу мусобақанинг 4-тур баҳслари бўлиб ўтди. Унда ҳамюртимиз Гукешга қарши дона сурди ва якунда дуранг қайд этди.

Фото: Praguechessfestival
Ушбу дурангдан сўнг Нодирбекнинг очколари 3 тага етди ва у биринчи ўринни сақлаб турибди. Эронлик Парҳам Магҳсоодлоода ҳам худди шунча очко бор, аммо Абдусатторов қўшимча кўрсаткичлар эвазига биринчи ўринда қайд этилган.

Нодирбек бугун, 2 март куни 5-турдан ўрин олган баҳсда Матеуш Бартелга қарши дона суради. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг

Dasturlash foundation


Ўхшаш янгиликлар