• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18°C
Detail image
Нима учун тунда овқатланиш зарарли ва ушбу одатдан қандай қутулиш мумкин?
Инсон организми шундай яратилганки, овқатланиш ва уйқу бир-бирига қарама-қарши бўлган тушунчадир, чунки тана тунда ором олиши керак. Уйқу келишидан аввал организмда иштаҳани камайтирадиган лептин моддаси ишлаб чиқилади. Ушбу гормон глюкоза ва ёғлар алмашинуви жараёнини ҳам ўзгартиради. Уйғонгач эса ошқозондаги энтероэндокрин ҳужайралар грелин деб аталувчи иштаҳани қўзғайдиган гормон ишлаб чиқаради.

Фото: Тҳинстоcк
Демак, тунда доимий тамадди қилиш эҳтиёжи пайдо бўлиши эндокрин ва ошқозон-ичак тизимида бирор ўзгариш юз берганидан даракдир. Қуйида бунинг келиб чиқиш сабабларини кўриб чиқамиз:

Калория етишмаслиги
Америкалик нейробиолог Никол Авенанинг сўзларига кўра, тунда тез-тез овқатланиш, асосан, кундуз куни овқатдан кам қувват олгандан ва калория етмаганидан юзага келади.

Агар озиш мақсадида парҳез туцангиз ва кечаси соат иккида қайта овқатланиш учун уйғонаверсангиз, бу сизнинг танангизда кун давомида озиқ-овқат етарли бўлмаганини англатади. Шу сабабли уйқу ҳам бузилади”, — деб тушунтирди у.

Стресс ва тушкунлик
Психология ва психиатрия фанлари профессори Келли Эллисоннинг фикрича, кучли стресс ҳам ярим тунда очликни келтириб чиқаради. Кўпчилик инсонлар дардни “ейишга”, шу тарзда ўзини оз бўлса-да чалғитиш ва тинчлантиришга ҳаракат қилади. Бундай пала-партиш овқатланиш тез орада одатга айланади ва ҳар тушкунликка тушганда инсон кўпроқ таом ейишга мойил бўлади.

Руҳиятда бузилишлар
Кучли стресс ва узоқ давом этган тушкун ҳолат бора-бора депрессияга олиб келади. Бундай вақтда инсон кўпинча ҳаёт тартибига аҳамият бермайди: Кундуз куни туз тотмаган бемор ярим тунда бирдан кўп тамадди еб қўяди.

Баъзан кечаси овқатланиш организмга жиддий зарар келтирмайди, бироқ бу одат тусига кирса, семизлик билан бирга инсулин даражасининг камайишига олиб келади. Шунингдек, тунги овқатланиш уйқу сифатини туширади ва кайфиятга салбий таъсир этади.

Ярим тунда овқатланишдан қандай халос бўлиш мумкин?
Профессор Эллисон таъкидлашича, тунда оч қолганда овқатланишдан чалғитадиган бирор бошқа машғулот билан шуғулланиш лозим. Масалан, китоб ўқиш, мусиқа эшитиш, ёки тичлантирувчи бошқа иш билан шуғулланиш.

Шунингдек, музлаткичда фастфуд ва тез пишар бошқа зарарли маҳсулотлар бўлмаслигига амин бўлинг. Агар бу йўллар фойда бермаса, шифокор ва мутахассисга мурожаат этиш лозим. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

arenda kvartira tashkent


Ўхшаш янгиликлар