• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +18.1°C
Detail image
НАТО раҳбари Столтенберг Киевга келиб, президент Зеленский билан учрашув ўтказди
Фото: Ukrinform
НАТО раҳбари Йенс Столтенберг 29 апрель куни Украина пойтахт Киевга ташриф буюриб, мамлакат президенти Владимир Зеленский билан учрашув ўтказган. Бу ҳақда Ukrinform нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, Столтенберг ва Зеленский Киевда Украина учун 100 миллиард евролик жамғарма ташкил этиш масаласини муҳокама қилган. НАТО раҳбари Украина мудофаасини молиявий қўллаб-қувватлашда давом этишини маълум қилган.

Бугун биз Йенснинг беш йил муддатга Украина мудофаасини 100 миллиард евро миқдорида молиявий қўллаб-қувватлаш учун махсус жамғарма яратиш ташаббусини муҳокама қилдик”, — деган президент Зеленский учрашувдаги нутқида.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, НАТО иттифоқчиларида ҳақиқатда бундай ташаббусни амалга ошириш имконияти мавжуд. Украина эса вазият тақозосига кўра, бу ёрдамдан фойдаланишга тўла ҳақли.

Зеленскийнинг қайд этишича, бундай фондни ташкил этиш тафсилотлари ҳақиқатан ҳам Украина томони учун муҳим.

Муҳими, бу хавфсизлик кафолатлари бўйича келишувларимизда белгиланган икки томонлама ҳажмлар эвазига эмас”, — деди президент.

29 апрель куни НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Киевга эълон қилинмаган ташриф билан келди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

arenda kvartira tashkent


Ўхшаш янгиликлар