• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +26°C
Detail image
Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди
Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Наманган вилояти Чуст туманида қалбаки АҚШ долларларини сотаётган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

Қайд этилишича, департаментнинг Чуст туман бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда фуқаро Ж.Ф. (муқаддам судланган) фуқаро Н.З.га қалбаки 1 650 АҚШ долларини ҳақиқий 1 000 долларга сотган вақтида ушланиб, жами 33 дона 50 долларлик қалбаки купюралар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

arenda kvartira tashkent


Ўхшаш янгиликлар