• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +17°C
Detail image
Наманганда 11-синф ўқувчиси Lacetti’да икки талабани уриб юборди
Кадр: Telegram
Наманган вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 20 апрель куни соат 18:40 ларда Янги Наманган туманида яшовчи, тумандаги мактабнинг 11-синф ўқувчи 17 ёшли йигит тоғасининг Lacetti’сида ҳаракатланганда бошқарувни йўқотган ва йўлнинг қарама-қарши қисмига ўтиб кетган.

Ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаган йигит йўлнинг чап томонида турган, Хоразм вилояти Боғот туманида яшовчи, Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг икки нафар талабасини уриб юборган.

Жабрланувчилардан бири шифохонада вафот этган, иккинчиси эса енгил жароҳат олган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг

arenda kvartira tashkent


Ўхшаш янгиликлар