• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16.1°C
Detail image
Машҳур агент ПСЖга тўртта юлдузни тавсия қилмоқда
Килиан Мбаппенинг кетишига тайёргарлик кўраётган ПСЖ таркибни ўзгартиришига тўғри келади.
Таниқли футбол агенти Жорже Мендеш парижликларга ўзининг энг кучли мижозларини таклиф қилмоқда.

Португалиялик мутахассис биринчи навбатда “Милан” тўпурари Рафаэл Леауни ПСЖга олиб ўтмоқчи. Леау миланликлар билан шартномасини янгилаганига қарамай, бу масалани 100 миллион еврога ҳал қилса бўлади.

Парижликларга тавсия қилинаётган юлдузлар орасида “Манчестер Юнайтед”дан Бруну Фернандеш, “Манчестер Сити”дан Бернарду Силва ҳамда “Вулверхэмптон”дан Педру Нету бор.

Айни пайтда ПСЖда ўйнаётган олти футболчи – Барколя, Асенсио, Витинья, Рамуш, Угарте ва Заир-Эмери айнан Жорже Мендешнинг мижозлари ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

arenda kvartira tashkent


Ўхшаш янгиликлар