• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +17°C
Detail image
Марказий Африка Республикасида кема ағдарилиши оқибатида 60 га яқин киши ҳалок бўлди
Фото: Тhе First Channel News
Марказий Африка Республикаси пойтахти Бангуи яқинидан оқиб ўтувчи дарёда кема тўнтарилиши оқибатида 60 га яқин фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақда The First Channel News нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, дафн маросимида иштирок этиш учун Бангуидан йўлга чиққанлар кемаси ноқулай шароит туфайли дарёда ағдарилиб кетган. Оқибатда унинг бортида бўлган 58 киши ҳалок бўлган.

Биз 58 та жонсиз жасадни чиқариб олдик. Сув остида қолганларнинг умумий сонини билмаймиз”, — деган қутқарув бригадаси бошлиғи Томас Джимассе.

Гувоҳлар ва ижтимоий тармоқлардаги видеоларга кўра, Мпоко дарёсида ағдарилган кема ичида 300 дан ортиқ одам бўлган. Ҳалокат содир бўлгач, 40 дақиқа ичида қутқарувчилар келган ва кўпчиликни қутқариб қолган.

Ҳозирда Мпоко дарёсида ўнлаб қайиқларда қидирув ишлари олиб борилмоқда. Расмийлар ҳалок бўлганлар сони яна ошиши мумкинлигини маълум қилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

arenda kvartira tashkent


Ўхшаш янгиликлар