• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +5°C
Detail image

Махачевнинг мураббийи: "UFC реванш жангини ўтказишни хоҳлайди, аммо..."

Енгил вазн тоифасида (70,3кг) UFC чемпиони Ислом Махачевнинг мураббийи Хавьер Мендес шогирди ва Арман Царукян ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақида гапирди.

Мен Царукян ва Дариуш ўртасидаги жангини кўрдим. Бу жуда таъсирли эди. Ислом ва Арман ўртасидаги кураш ҳам ўз тарихига эга, биринчи жангда Махачев жуда оғир кунларни бошдан кечирган бўлишига қарамасдан, ғалаба қозонган эди. Ҳозир ҳам ʼмаркетинг машинаси" бўлган UFC улар ўртасида реванш жангини ташкил қилишни хоҳлайди. Лекин, тўғрисини айтсам, Царукяндан юқорироқ қаторда турганлар кўп. Масалан, Жастин Гэтжи ва Чарльз Оливейрадир. Шу боис, Царукян билан бўладиган реванш жангини кейинроққа қолдириш керак, деб ҳисоблайман. Ўйлайманки, тез орада биз Махачевнинг Чарльз ёки Жастин билан жангини кўрамиз. Арман билан жанг эса кейинроқ ташкил қилинади. Менимча, Царукян ҳам яна жанг ўтказиши керак", - дея Мендес сўзларини келтиради ММА News.

Эслатиб ўтамиз, Махачев(25-1) ва Царукян(21-3) 2019 йилда учрашишган ва ушбу жангда Исломнинг қўли баланд келган эди.

“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

Ўхшаш янгиликлар