• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image
Хитойда торнадо беш кишининг умрига зомин бўлди (видео)
Фото: Getty Images
Хитой жанубидаги Гуандун провинциясининг Гуанчжоу шаҳрига торнадо ёпирилиши оқибатида беш киши ҳалок бўлди, 33 киши жароҳатланди. Бу ҳақда мамлакат Марказий телевидениесига таяниб, “Москва 24” хабар берди.

Торнадо маҳаллий вақт билан соат 15:00 атрофида Байюн вилоятида содир бўлган. Шундан сўнг шаҳарда оқибатларни бартараф этиш ва фавқулодда тиклаш ишларини олиб бориш учун қидирув-қутқарув ишларини ўз ичига олган махсус ишчи гуруҳлар тузилган. Ишга шифокорлар, ўт ўчирувчилар, жамоат хавфсизлиги ходимлари ва транспорт полицияси ҳам жалб қилинган.

Кечқурун асосий қидирув-қутқарув ишлари якунланган. Барча жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилган. Телевидение хабарларига кўра, торнадо туфайли 140 дан ортиқ завод биноси вайрон бўлган. Турар жой биноларининг қулаши кузатилмаган.

Аввалроқ Хитойнинг Қозоғистон чегарасига яқин ҳудудида 5,1 магнитудали зилзила қайд этилган эди. Зилзила эпицентри Хитойнинг Аксу округидан 133 километр ғарбда ва Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридан 260 километр жануби-шарқда жойлашган. Зилзила манбайи 10 километр чуқурликда жойлашган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг

arenda kvartira tashkent


Ўхшаш янгиликлар