• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +15°C
Detail image
Хитой, Франция ва Европа Иттифоқи етакчилари Исроилдан Ғазода ўт очишни тўхтатишни талаб қилди
Фото: Anadolu
Хитой, Франция ва Европа Иттифоқининг қатор раҳбарлари 6 март куни Исроилдан Ғазога ўт очишни тўхтатишни талаб қилди. Бу ҳақда Anadolu нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, Парижда Хитой раҳбари Си Цзиньпин, Франция президенти Эммануэл Макрон ва Европа Иттифоқидан фон дер Ляйен ўртасида уч томонлама учрашув бўлиб ўтган. Парижда Хитой раҳбарининг Европага сўнгги беш йилдаги илк ташрифи тантанали ташкил этилган.

Европа Иттифоқи комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен Париждаги уч томонлама учрашувдан сўнг журналистлар билан суҳбатда раҳбарлар Яқин Шарқ масаласини муҳокама қилганини маълум қилган.

Биз Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилдик. Бу мавзу барчамизни ташвишга солмоқда”, — деган Урсула фон дер Ляйен.

Учрашувда раҳбарлар Ғазода ўт очишни тезда тўхтатишга чақирган. Гуманитар ҳалокат кучайишини олдини олишга чақирилган.

Биз яна бир бор Ғазода ўт очишни тўхтатишга ва барча гаровга олинганларни озод қилишга чақирамиз. Икки давлат ечими йўлида фаол иш олиб бориш ва инсонпарварлик ёрдами кўрсатишда давом этамиз”, — дейилган расмийлар хабарида.

Олдинроқ Исроил расмийлари Рафаҳ операцияси давом эттирилишини маълум қилган эди. Ғазо жанубида тўпланган аҳоли махсус гуманитар зоналарга кўчирилиши айтилган. Хитой, Франция ва Европа Иттифоқи раҳбари Исроилни бу режани бекор қилишга қатъий чақирган.

Маълумотларга кўра, ҳозирда Ғазо жанубида 1,5 миллион нафардан ортиқ кўчирилган фаластинлик истиқомат қилмоқда. Улар яқин орада ҳудуддан қайта кўчирилиши режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

arenda kvartira tashkent


Ўхшаш янгиликлар