• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +23°C
Detail image
Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди
Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиян Эроннинг марказий қисмидаги Исфаҳон осмонида уриб туширилган Исроил дронлари мамлакатга ҳеч қандай жисмоний ва моддий зарар келтирмаганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, Исроил тарафдорлари «мағлубиятни ғалабага айлантиришга ва бутун вазиятни бўрттириб кўрсатишга» беҳуда уринишган.

«Уриб туширилган учувчисиз мосламалар ҳеч қандай моддий ва жисмоний зарар келтирмаган», - дея таъкидлади у.

Бундан олдин Эрон армияси ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан Исфаҳон осмонида бир нечта учувчисиз учоқлар тутиб олингани маълум бўлган эди.

19 апрелга ўтар кечаси Исроил Эрон ҳудудига ҳужум бошлади. Бу ҳақда ABC News америкалик амалдорга таяниб хабар берди. CNN маълумотларига кўра, Исроил ҳарбийлари Эрондаги портлашлар ҳақида гапирмаган ва «бу мавзу бўйича ҳозирча ҳеч қандай изоҳлари йўқлигини» айтган.

Эслатиб ўтамиз, ўз навбатида Исроил ҳам Эроннинг бир неча кун аввалги зарбаларининг 99 фоизи қайтарилганини маълум қилганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

arenda kvartira tashkent


Ўхшаш янгиликлар