• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +15°C
Detail image
Исроил ҳаво кучлари Ливанга 30 дан ортиқ ҳаво зарбалари берди
Фото: Topwar.ru
Исроил ҳаво кучлари 8 май куни Ливан жанубидаги объектларга 30 дан ортиқ ҳаво зарбалари берган. Бу ҳақда Topwar манбаси хабар берди.

Манбада айтилишича, Исроил 8 май куни туш пайтидан бери Ливан жанубини фаол тарзда бомбардимон қилишни давом эттирмоқда. Бир қисм аҳоли эвакуация қилинган.

Ливан расмийлари хабарига кўра, мамлакатнинг жанубий ҳудудлари, хусусан, Марвахин ва Айти аш-Шаб аҳоли пунктлари Исроил армияси томонидан ҳаво ҳужумларига учраган. Қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ.

Тель-Авив томонидан учирилган камида 30 та ракета нишонларни муваффақиятли урган. Al Mayadeen нашри ҳужумлар тўлалигича “Ҳизбуллоҳ” ҳарбий иншоотларига қарши қаратилганини ёзган.

Исроил шимолида 10 га яқин қирувчи самолёт фаол портлашлар уюштираётгани хабар қилинган. “Ҳизбуллоҳ”нинг қарши ҳужуми эҳтимоли сабаб шимолий Исроилдаги ҳарбий базаларда хавфсизлик чора-тадбирлари кучайтирилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг

arenda kvartira tashkent


Ўхшаш янгиликлар