• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +17°C
Detail image
Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади
Фото: Видеодан кадр
Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади. Бу ҳақда «ЭлТР» телеканали хабар берди.

Қайд қилинишича, Баракдаги барча уйлар ва ижтимоий объектлар демонтаж қилинган ва Қирғизистонга кўчирилган. 98 оила вақтинча Ўш вилоятининг турли ҳудудларига, баъзилари қариндошлариникига, бошқалари ижарага олинган уйларга жойлаштирилган.

Таъкидланишича, Ўзбекистон ҳукумати Барак эвазига Қирғизистонга 208 гектар ер ажратган. Қирғизистон ҳукумати бу ҳудудда уй-жой қуриб, 98 оилани жойлаштиришни режалаштирмоқда.

Барак - умумий майдони қарийб 4 квадрат километр бўлган қишлоқ аҳоли пункти бўлиб, у ерда турли даврларда 1,25 минг киши доимий истиқомат қилган. Бу ҳар томондан Ўзбекистоннинг Андижон вилояти, Қўрғонтепа тумани билан ўралган Қирғизистоннинг энг йирик эксклави эди. Барак Қирғизистоннинг асосий ҳудудидан 1,5 километр узоқликда жойлашган эди.

2018 йилда Қирғизистон ва Ўзбекистон ер участкаларини алмашиш бўйича келишиб олди – Ўзбекистон Барак ҳудудини олди, эвазига Қора-сув туманининг Оқ-Тош қишлоғи ҳокимлигига туташ эквивалент ер участкасини берди. Бироқ, ўша пайтда алмашинув амалга ошмади.

2022 йил ноябрида Қирғизистон Ўзбекистон билан ҳудудларни алмашиш бўйича якуний келишувга эришилганини эълон қилди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

arenda kvartira tashkent


Ўхшаш янгиликлар