• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +19°C
Detail image
Имон Каримова ва Марям Тиллаева биргаликда Ислом Каримовнинг қабрини зиёрат қилди
Фото: Instagram / @iman.к17
Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг набиралари Имон Каримова ва Марям Тиллаева Самарқандга сафари чоғида бобосининг қабрини зиёрат қилди.

Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова 16 январь куни ўзининг Instagram’даги саҳифасида жойлаган суратларнинг бирида Лола Каримова-Тиллаеванинг тўнғич фарзанди Марям билан Ислом Каримовнинг қабрига гуллар қўйгани акс этган. Сурат остидаги изоҳда эса Самарқанд ва бобоси ҳақида хотираларини ёзиб қолдирган.

Марям Тиллаева ҳам ўзининг Instagram’даги саҳифасида шу суратни жойлаб, бобосининг қабрини илк бор зиёрат қилаётганини, буни анчадан бери ният қилганини ёзиб қолдирган.

Фото: Instagram / @iman.к17

Фото: Instagram / @iman.к17
Эслатиб ўтамиз, Гулнора ва Лола Каримоваларнинг қизлари Имон ва Марям 8 йил деганда Тошкентда дийдор кўришди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

Ўхшаш янгиликлар