• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +5°C
Detail image
Фото: ГПО

Америкалик тадбиркор Илон Маск 27 ноябрь куни Тель-Авивга шахсий самолётда учиб келди ва Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху билан учрашди. Бу ҳақда The Times of Israel хабар берди.

Маск Исроил президенти Исаак Герцог ва Ҳарбий вазирлар маҳкамаси вазири Бенни Ганц билан ҳам учрашиши кутилмоқда Миллиардер 7 октябрь куни ҲАМАС томонидан ҳужумга учраган Кфар Аза коммунасига ташриф буюрди. Исроил расмийлари унга Фаластин жангчиларнинг ҳужуми оқибатларини кўрсатди.

Ташриф доирасида Ғазо секторида гаровга олинганлар оилалари вакиллари билан “онлайн антисемитизмга чек қўйиш зарурати” ҳақида “ёпиқ муҳокама” ўтказилади. Исроил ҳарбийлари Starlink сунъий йўлдош алоқа тармоғидан фойдаланиш бўйича Маск билан музокаралар олиб боради.

Октябрь ойида миллиардер Ғазо секторидаги ёрдам ташкилотларини сунъий йўлдош билан таъминлаши мумкинлигини айтган ва бу Исроил расмийларининг танқидига сабаб бўлганди.

“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Ўхшаш янгиликлар