• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +25°C
Detail image
Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео)
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида Nexia газ баллони портлаб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Унга кўра, бу ҳақдаги хабар 4 май куни соат 14:03 да Гулистон шаҳар Ички ишлар бошқармасига тушган. Фуқаро Л.Н. бошқарувида бўлган Nexia-1 русумли автомашина Гулистон шаҳар, “Дўстлик” маҳалласи, Хондамир кўчаси йўл четида тўхтаб турган вақтида автомашинага ўрнатилган газ баллони ёрилиб кетган.

Ҳодиса содир бўлган вақтда автомашина салонида ҳеч ким бўлмаган. Ушбу ҳодиса натижасида оғир турдаги тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

arenda kvartira tashkent


Ўхшаш янгиликлар