• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +17°C
Detail image
Фарғонада қидирувдаги яна бир жиноятчи қўлга олинди
Фото: Фарғона вилояти ИИБ
Фарғона вилоятида жиноят содир этиб, қидирувда бўлган яна бир шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

Унга кўра, вилоят Ички ишлар бошқармаси Туманлараро ППХ отряд ходимлари Жиноят кодексининг 128-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, Олтиариқ тумани ИИБ томонидан қидирув эълон қилинган Д.С. қўлга олинди.

Апрель ойида Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси пост-патрул хизмати ва ЖТСБ 1-Минтақавий ҳудуд 1-отряд ходимлари Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, қидирув эълон қилинган Д.И.ни қўлга олганди.

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади”, — дея мурожаат қилган вилоят ИИБ. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг

arenda kvartira tashkent


Ўхшаш янгиликлар