• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +19°C
Detail image
Фарғонада фирибгар аёл 135 миллионга пиёзни арзон нархда олиб беришни ваъда қилган
Жорий йилнинг 8 январь куни ички ишлар бўлимига фуқаро 135 миллион сўм пул ўғирлангани ҳақида ариза билан мурожаат қилган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2021 йил октябрь ойида Ойбек маҳалласида номаълум аёл фуқаронинг ишончига кириб, унга арзон нархда пиёз олиб беришни ваъда қилиб, бунинг учун ундан 135 миллион сўм пул олиб қўйган. Аммо аёл фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилган пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб, берган ваъдасини бажармаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тезкор тадбирлар давомида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан фирибгарнинг шахси аниқланган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Аёл уч йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

Ўхшаш янгиликлар