• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +19°C
Detail image
Европа бунақа универсални кўрмаган
“Челси” раҳбарияти “Андерлехт”да мазмунли ўйин кўрсатаётган Серхио Гомесга жиддий қизиқиш билдира бошлади.

Испания ёшлар терма жамоаси юлдузи майдонда жуда кўп позицияда самарали ўйнай олади. Асосан чап қанот ҳимоячиси ҳисобланган 21 ёшли футболчи мудофаа марказида ва ҳужумга ўтишда ҳам фаол.

Унинг “Андерлехт”даги статистикаси ҳам шундан далолат бермоқда. Истеъдодли ўйинчининг асосий вазифаси ҳимояни мустаҳкамлаш эканига қарамай, жорий мавсумда рақиблар дарвозасини беш маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига ўнта голли пас оширди.

Серхио Гомес ўтган ёзда “Боруссия”дан “Андерлехт”га ўтганидан кейин унинг ўйини очилиб кетди ва айни пайтда бир қатор грандлар нишонига тушди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг

Ўхшаш янгиликлар