• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +26°C
Detail image
Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди
Фото: Getty Images
Евро-2024 ўйинлари учун миллий терма жамоа иштирокчилари сони 26 нафарга кенгайтирилди.

УЕФА ижроия қўмитаси аъзолари томонидан ўтказилган масофавий овоз бериш орқали қайдномадаги ўйинчилар сонини 23 дан 26 нафарга кўпайтирилиши тўғрисида қарор қабул қилинди.

22 апрель куни бу ташаббус УЕФАнинг терма жамоалар мусобақалари комиссияси томонидан етарлича овоз билан қўллаб-қувватланди. Аввалроқ, жорий мусобақада иштирок этувчи жамоаларнинг айрим мураббийлари ҳам бу таклифни илгари суришган эди.

Мусобақадаги жамоалар 26 нафар футболчининг барчасини ўйин учун расмий таркибга киритиши ва футболчилар захира ўриндиғини эгаллаши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, шунга ўхшаш амалиёт 2021 йилдаги сўнгги Европа чемпионати, шунингдек, 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида ҳам амал қилган эди.

Евро-2024 мусобақаси Германияда 14 июндан 14 июлгача бўлиб ўтади. Жамоалар қайдномаларни 7 июнгача топширишлари керак. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг

arenda kvartira tashkent


Ўхшаш янгиликлар