• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +14.1°C
Detail image

Ёшликни сақлашда ёрдам берадиган маҳсулотлар

Кўкатлар, зираворлар, қизил қалампир ва қўзиқоринлар ёшлик ва табиийликни сақлашга ёрдам беради. Бу ҳақда парҳезшунос Наталя Конюхова маълумот берди, деб ёзади Moslenta.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, кўплаб зираворлар таркибида ёғ алмашинувини яхшилайдиган ва вазн йўқотишга ёрдам берадиган розмарин кислотаси мавжуд. Бундан ташқари, у яллиғланишга қарши ва антиоксидант таъсирга эга.

A витаминига бой тўқ сариқ рангли сабзавот ва кўкатлар терининг ҳолатини ва кўринишини яхшилайди. Шиш ва токсинлардан қутулиш учун помидор, тарвуз ва қизил қалампир таркибидаги калий ёрдам беради.

Конюхованинг айтишича, тухум сариғи, авакадо, қушқўнмас, қўзиқорин, лавлаги ва бодом таркибидаги Б витамини ҳужайраларнинг янгиланишига ёрдам беради ва метаболик жараёнларни тезлаштиради.

“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

Ўхшаш янгиликлар