• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image
Эрон чемпионати. Остон Ўруновнинг дубли "Персеполис"га ғалаба келтирди
Эрон чемпионати 26-туридан ўрин олган "Нассажи Мозандарон" - "Персеполис" баҳси бўлиб ўтди. Учрашув олдидан меҳмонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Беллашувни асосий таркибда бошлаган Остон Ўрунов жамоасининг ғалабасини таъминлади. Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси 6 дақиқадаёқ ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлимнинг 50 дақиқасида меҳмонлар вакили Рафеи ўзининг иккинчи сариқ карточкасини олиб, "Персеполис"ни оғир ҳолатга солиб қўйди. Орадан 8 дақиқа ўтиб "Нассажи Мазандаран" ҳисобни тенглаштирди. Бу сафар ҳам Остон Ўрунов катта саҳнага чиқди ва 68 дақиқада учрашувдаги иккинчи голини уриб, "Персеполис"га ғалаба тақдим этди.

Шу тариқа, Теҳрон клуби ўз очколари сонини 56 тага етказиб олди ва вақтинчалик етакчига айланиб олди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

arenda kvartira tashkent


Ўхшаш янгиликлар