• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +15°C
Detail image
ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни мағлуб қилиб, финалга йўл олди
Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси ярим финал жавоб ўйинида “Реал” ва “Бавария” жамоалари 8 май, чоршанба куни ўзаро тўқнаш келди.

Эслатиб ўтамиз, жамоалар ўртасидаги дастлабки ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилган эди.

Бугунги баҳснинг ҳужумларга бой биринчи бўлимида дарвозалар ишғол этилмади. Иккинчи бўлимда ҳам клублар ҳужумкорликни давом эттирди. Мадридликлар голга яқин келган бўлса-да, 68-дақиқада Мюнхен клуби футболчиси Альфонсо Дэвис Лунин дарвозасини ишғол қилди.

Орадан бир неча дақиқа ўтиб, “қаймоқранглилар” ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Бироқ, жарима майдони ичида Начо Киммихга нисбатан қўполлик ишлатгани учун гол бекор қилинди.

88-дақиқада эса захирадан майдонга тушган Хоселу мувозанатни тиклади. Орадан 3 дақиқа ўтиб эса айнан Хоселу мадридликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Шу тариқа “Реал” камбек қайд этиб, ғалаба қозонди ва финал йўлланмасини қўлга киритди.

Карло Анчелотти шогирдлари финалда “Боруссия Д”га қарши баҳс олиб боради.

ЕЧЛ 1/2 финал
8 май, чоршанба

“Реал” – “Бавария” 2:1
Голлар
: 0:1 – 68 Дэвис, 1:1 – 88 Хоселу, 2:1 – 90+1 Хоселу.

“Реал Мадрид”: Лунин, Карвахаль, Начо, Рюдигер, Менди, Вальверде (Хоселу, 81), Беллингем, Кроос (Модрич, 69), Тчуамени (Камавинга, 70), Винисиус Жуниор, Родриго (Браим Диас, 81).

“Бавария”: Нойер, Дайер, де Лигт, Мазрауи, Павлович, Лаймер, Киммих, Сане (Ким Мин Чже, 76), Мусиала (Мюллер, 84), Кейн (Шупо-Мотинг, 85), Гнабри (Дэвис, 27).

Огоҳлантириш: Камавинга (90+11). “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг

arenda kvartira tashkent


Ўхшаш янгиликлар