• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +28°C
Detail image
Фото: Marie Claire

Дунёнинг қайси мамлакати ҳудудида истиқомат қилувчи бадавлат хонимлар сони бўйича етакчи ўринда туради? Бугун шу ҳақида гаплашамиз.

Тахмин қилганингиздек, бир неча миллиард долларлик бойликка эга аёлларнинг энг кўп қисми АҚШда ҳаёт кечиради. City Indeх томонидан ўтказилган тадқиқот муаллифлари аёлларнинг яшаш жойи ва уларнинг молиявий ҳолати ўртасидаги боғлиқликни ўрганган. Тадқиқот якунида Қўшма Штатларда истиқомат қилувчи миллиардер аёллар сони Хитойнинг бадавлат хонимлари сонидан икки баробарга кўп экани маълум бўлган.

Франсуаза Бетанкур Меерс
Фото: Marie Claire

Бугунги кунда Ер сайёрасининг энг катта бойликка эгалик қилувчи аёли – Lʼoreal Paris француз компаниясининг соҳибаси Франсуаза Бетанкур Меерс ҳисобланади. Франциянинг миллиардер аёллар сони бўйича дунё рейтингида 12-ўринда туришини ҳисобга олсак, бу жуда қизиқарли ҳолат. Франсуаза 2017 йилда онаси вафот этгандан кейин Lʼoreal компаниясининг учдан бир қисмини, шунингдек бир нечта кўчмас мулк объектларини ундан мерос қилиб олган.

Жулия Кох турмуш ўртоғи билан бирга
Фото: Marie Claire

АҚШда истиқомат қилувчи миллиардер хонимлар рейтингида умумий бойлиги 59 миллиард долларни ташкил этувчи Жулия Кох етакчилик қилади. Жулия ва унинг 3 нафар фарзанди оила бошлиғининг вафотидан кейин Koc Industries компаниясининг 42% улушини мерос қилиб олган. Рейтингда ундан кейинги ўринларни Элис Уолтон (57,5 миллиард) ва Жаклин Марс (38,3 миллиард) банд этган. Ҳаётини санъатга бағишлаган Элис Уолтон Walmart асосчисининг қизи бўлиб, бойлигини отасидан мерос қилиб олган бўлса, Жаклин Маrs шоколад батончаларини ишлаб чиқарувчи компанияга асос солган бобосининг шарофати билан бойиб кетган.

Бугунги кунда Австралиянинг энг бадавлат аёли Жина Райнхарт ҳисобланади. Унинг бойлиги 27,1 миллиард доллардан ошади. Жина ушбу рақамлар билан хитойлик миллиардер – мамлакатнинг энг бадавлат аёли (23,9 миллиард) Ян Хуэйянни ортда қолдиради. Шунга қарамасдан, дунё рейтингида Хитой Австралиядан олдинги ўринларда туради.

Сюзанна Клаттен
Фото: Marie Claire

Германия эса рейтингдаги етакчилар учлигини “ёпиб берган”. Мамлакатнинг энг бадавлат аёли ҳисобланмиш Сюзанна Клаттен Аtlantа АГ фармацевтика компанияси ва BMW нинг қарийб 20% улушига эгалик қилади. Унинг умумий бойлиги миқдори 27 миллиард доллардан ошади.

Ушбу рейтинг эса ҳудудида энг кўп миллиардер аёллар яшовчи мамлакатларни кўрсатиб беради:

№1. АҚШ (92)

№2. Хитой (46)

№3. Германия (32)

№4. Италия (16)

№5. Австралия (9)

№6. Ҳиндистон (9)

№7. Гонконг (9)

№8. Испания (8)

№9. Швейцария (8)

№10. Бразилия (7)

№11. Швеция (7)

№12. Франция (6)

№13. Канада (6)

№14. Дания (4)

№15. Исроил (4)

“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

Ўхшаш янгиликлар