• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +16°C
Detail image
Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди
Фото: Reuters
Бразилия жанубидаги Рио Гранде до Сул штатида сув тошқини оқибатида етмиш беш нафар киши ҳалок бўлди, 100 дан ортиқ киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда маҳаллий ҳукуматга таяниб, The Guardian хабар берди.

Маълум бўлишича, Уругвай ва Аргентина билан чегарадош штат бўйлаб рекорд даражадаги сув тошқинлари оқибатида 101 киши бедарак йўқолган ва 80 мингдан ортиқ киши уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлган.

Бразилия президенти Лула да Сильва 5 апрель куни вазирлар маҳкамаси аъзолари билан Рио-Гранде-ду-Сулга қутқарув ва тиклаш ишларини муҳокама қилиш учун келган.

Фото: Reuters
Кучли бўронлар штатдаги 497 та шаҳарнинг қарийб учдан икки қисмига таъсир кўрсатган, натижада кўчкилар содир бўлган, йўллар вайрон бўлган ва кўприклар қулаган, электр ва сув таъминотида узилишлар кузатилган. Бразилия фуқаролик мудофааси агентлиги маълумотларига кўра, миллиондан ортиқ киши ичимлик сувидан маҳрум бўлган.

2 апрель куни Бенто Гонсалвес ва Котипора шаҳарлари орасидаги гидроэлектр тўғони қисман вайрон бўлган, 2 та шаҳар бутунлай сув остида қолган. Вертолётлар ҳам қутқарув ишларига жалб қилинган.

Фото: Reuters
Бразилия геологик хизмати маълумотларига кўра, штат бўйлаб сув тошқини 1941 йилги сув тошқини пайтида кўрилганидан ошиб кетган.

Рио Гранде до Сул штати пойтахтидаги Гуайба дарёсидаги сув қирғоқлардан тошиб, кўчаларни сув босган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

arenda kvartira tashkent


Ўхшаш янгиликлар