• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +24.7°C
Detail image
Байден Украина ва Исроилга ёрдам тўғрисидаги қонунларни қўллаб-қувватлади
Фото: AP / Susan Walsh
АҚШ президенти Жо Байден 17 апрел, чоршанба куни АҚШ Конгресси палатаси спикери Майк Жонсон томонидан таклиф этилган Украина, Исроил ва Тайванга алоҳида янги ёрдам қонунларини қўллаб-қувватлади. Киевга янги ёрдам пакети, хусусан, қарийб 61 миллиард доллар ажратиш, Украинага узоқ масофали ATACMS ракеталарини топшириш, шунингдек, кредит тизимига ўтишни назарда тутади.

«Исроил ва Украинани қўллаб-қувватлаш, Ғазо секторидаги фаластинликларга жуда зарур инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш, Ҳинд-Тинч океани минтақасида хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга қаратилган қонун ҳужжатлари пакетини қатъий қўллаб-қувватлайман», дейилади Байден баёнотида.

АҚШ президенти Исроил Эрон томонидан мисли кўрилмаган ҳужумларга дуч келаётганини, Украина эса Россия томонидан тинимсиз бомбардимон қилинаётганини, сўнгги бир ой ичида уларнинг интенсивлиги кескин ошганини эслатди.

Байденнинг фикрича, Вакиллар палатаси қонун лойиҳаларини шу ҳафта қабул қилиши керак, Сенат эса «тезда ундан ўрнак олиши лозим». «Дунёга хабар бериш учун мен зудлик билан ушбу қонунни имзолайман: биз дўстларимиз билан биргамиз ва Эрон ёки Россиянинг муваффақият қозонишига йўл қўймаймиз», — деди АҚШ президенти.

Вакиллар палатаси Украина, Исроил ва Тайванга ёрдам тўғрисидаги алоҳида қонун лойиҳаларини эълон қилди

Киевга янги ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги ҳужжат 60,8 миллиард доллар ажратишни таклиф қилади, шундан 13,8 миллиарди қурол ва техника сотиб олишга, яна 13,4 миллиарди Украинага берилган қуролларни алмаштириш ва таъмирлашга йўналтирилади. Бундан ташқари, ушбу маблағнинг 23,2 миллиард доллари Америка қуроллари захираларини тўлдириш учун берилади.

Исроилга ёрдам бериш учун 26 миллиард доллар, Тайванга эса 8 миллиард доллар ажратиш таклиф қилинмоқда.

20 апрель, шанба куни кўпчиликни республикачилар ташкил қилувчи Вакиллар палатасида Украина, Исроил ва Тайванга янги ёрдам кўрсатиш бўйича овоз бериш режалаштирилган. Ҳар бир қонун лойиҳаси алоҳида овозга қўйилади.

АҚШ Вакиллар палатаси Украинага ёрдам кўрсатишни бир неча бор тўсиб қўйган

2023 йил охиридан бери АҚШ Республикачилар партияси вакиллари мамлакат собиқ президенти Доналд Трампнинг босими остида Украинага 60 миллиард доллар миқдоридаги янги ёрдам пакети Конгрессда қабул қилинишига тўсқинлик қилмоқда. Жо Байден бошчилигидаги АҚШ маъмурияти унинг муҳим аҳамиятини айтиб, кейинги ёрдамни маъқуллашга чақирмоқда. Украина президенти Володимир Зеленский Қўшма Штатлар кўмагисиз унинг мамлакати урушда мағлуб бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Пентагонга кўра, Киев, агар АҚШ ёрдами тўхтатилса, мавжуд ресурслар билан қайси шаҳарларни сақлаб қолиши кераклигини танлаши лозим.

13 феврал куни АҚШ парламентининг демократлар назоратидаги юқори палатаси – Сенат Украина, Исроил ва Тайванга 95,3 миллиард долларлик ёрдам ажратиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Киев бундан 60,06 миллиард доллар олиши керак. Бироқ бу ҳужжат Республикачилар партияси кўпчиликни ташкил қилувчи Вакиллар палатасида блокланди. Конгресс қуйи палатаси спикери Майк Жонсоннинг таъкидлашича, қонун лойиҳаси ҳозирги кўринишида ўтмайди, чунки унда республикачилар таъкидлаётган АҚШ жанубий чегарасини ҳимоя қилишни кучайтириш бўйича чора-тадбирларни молиялаштириш назарда тутилмаган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

arenda kvartira tashkent


Ўхшаш янгиликлар