• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +5°C
Detail image

«Аватар» фильмининг 3-қисми премьераси 2025 йилнинг декабрида бўлиб ўтади

«Аватар-3» фильмидан кадр

«Аватар» фильмининг 3-қисми фильмни суратга олиш жараёни аллақачон якунланган, бироқ яқин орада экранга чиқмайди. Бу ҳақда режиссёр Жеймс Кемерон маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, олдинда фильм ижодкорларини компьютер графикаси билан боғлиқ техник ишлар учун машаққатли икки йил кутиб турибди, шунинг учун премьера 2025 йилнинг декабрига мўлжалланган.

Аввалроқ режиссёр фильмнинг учинчи қисмида томошабинлар Пандора сайёрасида яшовчи янги қабилани кўришини айтган эди. Картинанинг тўртинчи ва бешинчи қисмининг намойиши 2029—2031 йилларга режалаштирилган.

Маълумот учун, «Аватар» фильми 2009 йилда экран юзини кўриб, тарихдаги энг кўп (2,923 миллиард доллар) даромад олиб келган фильм бўлиб турибди. 2022 йилда тақдим этилган бўлиб картинанинг иккинчи қисми – «Сув йўли» фильми ҳозирга қадар 2,32 миллиард доллар даромад келтирган.

Кемеронга кўра, «Аватар»нинг 1-фильми 19 кун ичида 1 миллиард доллар тўплаган бўлса, 2-фильмига бунинг учун 14 кун етарли бўлди.

“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг

Ўхшаш янгиликлар