• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +24°C
Detail image
АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади
Фото: Getty Images
Италиянинг Капри оролида G7 дипломатияси раҳбарларининг учрашувидан сўнг, Блинкен Пекинни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади. Гап Россия мудофаа саноати учун бутловчи қисмлар етказиб бериш ҳақида бормоқда, деб ёзди Le Monde.

«Бу Россияга Украинага қарши тажовузни давом эттириш имконини бермоқда», деди у журналистларга.

Аввалроқ Блинкен НАТО иттифоқчиларига ҳам шу мазмундаги гапларни айтган эди. Жумладан, «Хитой Россияга кенг миқёсда ёрдам бермоқда, бу АҚШ учун ташвишли», деган эди. У иттифоқчиларни Хитойга ўз хавотирларини билдиришга, Россия билан ҳамкорликни қоралашга ва Россия саноат базасини мустаҳкамловчи компанияларга таъсир ўтказишга ҳаракат қилишга чақирди.

АҚШ президенти Жо Байден ҳам Хитой етакчиси Си Жинпинг билан телефон суҳбати чоғида Хитой Россияга ҳарбий-саноат базасини тиклашда ёрдам бермаслиги кераклигини таъкидлаган эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

arenda kvartira tashkent


Ўхшаш янгиликлар