• 11430.07
  • 12299.90
  • 147.90
weather Тошкент: +21°C
Detail image

Алламжонов: “Педофилларга нисбатан кимёвий кастрация жазосини қўллаш вақти келди”

Ўзбекистонда педофилларга нисбатан кимёвий кастрация жазосини қўллаш юзасидан қонунчиликка ўзгартириш киритиш вақти келди. Бу ҳақда Президент администрацияси раҳбари ўринбосари Комил Алламжонов Telegram’даги каналида ёзиб қолдирди.

Агар бу масала дунё тажрибасисиз бўлмайди, қайда бор бу жазо, десангиз Қозоғистон, Украина, Германия, Норвегия, Швеция, Дания, Исроил, Жанубий Корея, Франция, АҚШ ва ҳоказо давлатларни кўринг. Уларда бор экан бу жазо. Хитой, Лотин Америкаси давлатлари, Саудия Арабистони ва Эронда биратўла ўлдириб юборилар экан”, — дея қайд этади Алламжонов.

Аввалроқ Ўзбекистон вилоятларининг биридаги оилавий болалар уйи раҳбари уч нафар вояга етмаган тарбияланувчини 10 ой давомида вилоят адлия бошқармаси ва туман фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиқлари билан жинсий алоқада бўлишга мажбурлагани маълум бўлди.

Масалан, 2021 йилнинг майида мудира ҳали 16 ёшга тўлмаган Р.ни танишларидан бири билан ётишга мажбурлаган. Қиз буни истамасдан, қаршилик кўрсатган, шунда мудира ошхонадан ўқловни олиб келиб, қизнинг вояга етмаган укасини бошқалар кўз-ўнгида калтаклай бошлаган. Қизнинг иродасини синдирган аёл кейинчалик уни ўзи буюрган барча эркаклар билан ётишга мажбурлаган”, — деб ёзади “Немолчи.уз”.

Сентябрь ойида биринчи инстанция Меҳрибонлик уйи мудирасини Жиноят кодексининг 135-(одам савдоси), 167-(ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддалари (мансаб сохтакорлиги) билан айбли деб топиб, 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш бўйича ҳукм чиқарган.

Адлия бошқармаси ва Фавқулдда вазиятлар бўлими бошлиқлари Жиноят кодексининг 128-моддалари (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан айбли деб топилган. Улар 1 йил 6 ой муддатида озодликни чеклаш жазосига тортилган. 

Ўз навбатида Адлия вазирлиги мазкур ҳолатга муносабат билдириб, ушбу жиноий фигуранти бўлган мансабдор лавозимидан озод этилганини маълум қилди.

“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Ўхшаш янгиликлар